20 June 2021
14:29 - Юсуф Жума: Сотқин Ш.М. Мирзиёевга ва сотқин тўдасига қаршиларга – мухолифатга, ҳар бир ўзбекка!

Бир арслон наъраси ҳам ўрмонни ларзага солади!
Бироқ ўн арслон наъраси бошқача - еру кўкни титратади…

Турон - Туркистон отлари ўчиб - қолдиғи Марказий Осиё ҳам фожеалар ўпқинида экан - нечун биз бирлашмаслигимиз керак?!
Нечун бўлак - бўлак бўлиб - йўқ поғонасига тушиб қолдик?!
Ўзбекистонни энг даҳшатли сотқинга топшириб - нега бир - биримизни ейишимиз шарт?!

Бирлашиб наъра тортмаймизми?!
Ўзбекистон хоин қўлида экан - Марказий Осиё бирлашмайди,
Москва ва Пекинга ем бўлиб кетади.
Уйғурларга кўмак нари турсин, ўзимиз уйғурлар ҳолига тушамиз.
Қачон Аму - Сир орасида яшаган эл - қулу чўрига айланган?!
Қачон ўрису Хитойга бугунгудай таланган?!
Боис - ҚАРАМЛИК, СОТҚИНЛИК.

Мен деярли ҳар кун такрорлаётирман -
Сотқин, номуссиз Ш. Мирзиёев тағин “президентликка” тайинланиши тайин.
На юртдагилар омон қолади, на четдагилар.
Исмат Хушев тўғри айтди - бу сизга Каримов эмас!

Менга етиб келган дараклар даҳшатли - четдагилар жуда
усталик билан йўқ қиланади, фитналар уюштирилади - жиноий тўдалар қўли билан…
Улуғбек Ҳайдаров Ўзбекистонга қайтади деган гап - сўз юрибди.
Менимча, ҳозирликча бормай тургани яхши…

Четдагилар, нимани талашамиз?!
Ўртада ҳеч нарса йўқку?!
Барча гина - қудуратни йиғиштириб - бирлашайлик!!!
Абдурайим Пўлат, Муҳаммад Солиҳ, Жаҳонгир Муҳаммад, Баҳодир Чори…
онлайин бўлса бири - бирингга қўл беринг, режа тузинг, бошқаларни ҳам бирлаштиринглар!!!
Ўзбекистондагиларни бағрларингга тортинглар…
Профессор Аллақулов ҳам бирлашиш тўғрисида сўз очган деб эшитдим.
Мен у кишини қўллайман…
12 яшарлик улуғ Мирзо Бобур ҳазратлари гоҳо қўшинсиз қолсалар,
гоҳо қўшин деб бўлмас юз - юз эллик йигит билан қон кечиб,
шон кечиб етти подшоликни забт этгандилар!!!
Нега биз озмиз - ожизмиз деб бир сотқинга - элга ётга
она юртни топшириб - шармандаларча яшаяпмиз?!

Озодлик радиоси яхши томонга ўзгарди
Шуҳрат Бобожон, Сарвар Усмонлардай элга жонкўярлар
мухолифатга - Абдурайим Пўлатдай фожеларнинг туб
илдизлари ҳақида сўйлашга қодирларга сўз берсалар,
мухолифатнинг бирлашишига кўмак берсалар - эл ютарди.

Бўлса қўрқоқ ва нодон -
Тангрига ёв бўлса эл,
Тангри элга шу элнинг
Ёвини шоҳ этар - бил.

Бўлса ботир ва оқил -
Тангрига дўстдир улус,
Тангри элга шу элнинг
Дўстини шоҳ этар - дўст.

2021 йил, 17 июнь.