Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 400дан ортиқ касалланиш ҳолати қайд этилиб, пандемия бошидан буён ҳолатлар сони 106 мингдан ошгани, 400га яқин бемор тузалгани ҳақида хабар бериб, қанча бемор оламдан ўтгани умуман тилга олинмаган.
Масалан, “2021 йил 19 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106025 (+415) нафарни ташкил этмоқда”, дейилади.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 9 нафари Андижон вилоятида,
- 18 нафари Бухоро вилоятида,
- 16 нафари Жиззах вилоятида,
- 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Навоий вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 35 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 74 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 14 нафари Фарғона вилоятида,
- 11 нафари Хоразм вилоятида,
- 30 нафари Тошкент вилоятида,
- 182 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3615 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда эмиш.
“ҲАРАКАТ”: Бу рақамларга ишониш қийин. Чунки, оламдан ўтган беморлар сони келтирилмаган. Шундай экан, мамлакатимизда ПАНДЕМИЯ натижаларини тушуниш қийин. Аслида, айнан шу рақамларга эътибор бериш керак эди.