11 June 2021
17:13 -
“Ўзбекистон Темир Йўллари” поездларнинг кондиционер тизимидаги носозликлар юзасидан изоҳ бергани ҳақида! Шунга ишонадиганлар борми?
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда йўловчи ташиш вагонларига кондиционерлар ўрнатиш масаласи кўп муҳокама қилинмоқда. Бунга асосий сабаб қилиб, ноодатий табиий иссиқлик поездларнинг шамоллатиш тизимида узилишлар келтириб чиқараётгани айтилган. “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраб чиқибди.
Нимамиш, Акциядорлик Жамияти Ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар беришича, поездларидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича комиссия тузилибди. 10 июн куни “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Х.Ҳосилов бошчилигида ишчи комиссия “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖга ташриф буюрибди.
Қуруқ гаплардан иборат бўлган хатда айтилишича, ташриф давомида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун қуйидаги чоралар кўрилган:
- биринчидан, поезд ўз манзилига кетишидан олдин 40 дақиқалик вақт оралиғида манёврлар (локомотивни йўловчи вагонларидан узиб қўйиш) ўтказишга қарор қилинди, бу йўловчи вагонларининг электрсиз туриш вақтини камайтиради, чунки кондиционер тизими локомотивсиз ишлай олмайди;
- иккинчидан, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ бош директори ва унинг ўринбосарларига йўловчи поездларида текширув сафарларини ўтказиш ва вагонларда кондиционер тизими ишлашини шахсан текшириш топширилди;
- учинчидан, йўналишларда йўловчиларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир йўловчи вагони таркибига тиббиёт ходимларини бириктириш вазифаси қўйилди.
“Таъкидлаш жоизки, вагонларни реконструкция қилиш, шунингдек уларни модернизация қилиш белгиланган тартибда ва тасдиқланган жадвалларга мувофиқ амалга оширилаётган эмиш.
Бундан ташқари, икки кун давомида (жорий йил 5-6 июн кунлари) ишонч телефонига 3 000 мингдан ортиқ қўнғироқ келиб тушган (1005). Шулардан фақат 2та қўнғироқ поезднинг кондиционер тизимидаги муаммолар билан боғлиқ бўлиб, 5та қўнғироқ қўнғироқ қилувчилар томонидан ишонч телефони оператори жавоб бергунига қадар рад этилган”, дейилади хабарда.
Хуллас, бу жавоб ҳам эмас, оддий вайсираш, дейди “Ҳаракат” мухбирлари. Шу гапларга ишонувчилар борми? Ҳурматли ўқувчиларимиз, шу нарсаларга диққат билан қаранг, ўшанда кўрасиз, ҳамма гап ЁЛҒОН эканлигини!