25 May 2021
02:12 - Жуда қизиқ: Louis Vuitton эгаси дунёнинг энг бой одамига айланди
Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) гуруҳи президенти Бернар Арно Forbes Real-Time миллиардерлар рейтингига кўра, Amazon асосчиси Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Уни расмда кўрмоқдасиз!

Миллиардерлар рўйхатини реал вақтда янгилаб борувчи рейтинг маълумотларига кўра, Бернар Арнонинг бойлиги бир кунда 710 млн долларга кўпайиб, умумий ҳисобда 186,3 млрд долларга етди.Жефф Безос эса 186 млрд доллар билан 2-ўринга тушди.

Шу билан бирга, Bloomberg Billionaires Index (BBI) рейтингига кўра, Бернар Арно 162 млрд доллар бойлик билан Жефф Безосдан кейин ҳамон 2-ўринни эгалламоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, французнинг бойлиги йил бошидан бери 47,9 млрд долларга кўпайган.

Forbes рейтингига кўра, миллиардерлар рўйхатида 3-ўринни Tesla ва SpacеХ компаниялари раҳбари Илон Маск 147,3 млрд доллар билан эгалламоқда. Етакчи бешликдан Microsoft асосчиси Билл Гейтс (125,5 млрд доллар) ва Facebook асосчиси Марк Цукерберг (114,7 млрд доллар) ҳам жой олган.

Тўғри, тан олиш керак, Бернар Арно бу рўйхатда биринчи марта биринчи ўринга чиқаётгани йўқ. Аммо, муҳим бўлгани, бугун айнан шундай расм пайдо бўлибди. Хуллас, Forbes Real-Time миллиардерлар рейтингида бугун Бернар Арно биринчи ўринда. Расмда ҳам айнан уни кўрмоқдасиз.