17 May 2021
21:17 - Марказий Банк масхарабозлигини давом эттирмоқда: Долларнинг расмий курси 18 майда 15,27 сўмга кўтарилармиш
Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курслари эълон қилинди, улар 18 май кунидан кучга кирармиш.

Мана ўша валюта курсларининг янги қиймати:

- 1 АҚШ доллари 15,27 сўмга қимматлади ва 10 минг 566,11 сўмни ташкил этади;
- 1 Евро 38,61 сўмга кўтарилди ва 12 минг 843,11 сўмга тенг бўлади;
- 1 Хитой юани 2,70 сўмга кўтарилди ва 1640,80 сўм бўлади;
- 1 Рубль 0,86 сўмга кўтарилди ва 142,97 сўмга тенг бўлади;
- 1 Қозоқ тенгеси 0,05 сўм пастга тушиб, 24,69 сўм бўлади.

Хуллас, шунақа гаплар, сўмимиз энг катта валюталарга нисбатан пастга тушиб кетди, яъни ишлар ўта дабдала бўлмоқда!!! Бу “Ҳаракат”нинг фикридир.