09 May 2021
16:10 -
Россиянинг тарафдорлари бугун Ғалаба Байрамини қутлаб бўлдилар, уларнинг ичида Ўзбекистон ҳам бор эди
Мана бугун 9 май куни катта шаҳарларда, табиий, биринчи навбатда, Москва ва бошқаларида, Ғалаба Байрами қутлаб бўлинди. Москвада энг даҳшатли кўринишдаги парад ҳам бўлди. Кейин ҳаммаёқ тинчиди.
Ҳозир ҳамма ерда парадлардан кейин қолган қолдиқлар эсланмоқда. Тошкентда ҳам шундай бўлди.
Ўзбекистоннинг якка хўжайини Шавкат Мирзиё ўзича катта йиғилиш ва парад ўтказди, ўзи катта нутқ сўзлади. Кейин, ҳамма яна ўз ўйларига қайтди. Ҳозир, бизда ҳам тинчлик ҳукм сурмоқда. Чунки, бизда бу байрамнинг номи - Хотира ва Қадрлаш Куни
Хуллас, шунақа гаплар ва шунақа янгиликлар. Бутун дунё бу кунни у ёки бу маънода қутлаш билан овора бўлди. Табиий, бизда ҳам шундай бўлмоқда.
Расмда – 1945 йили май ойи бошида Берлинда СССР байроғи осилмоқда.