08 May 2021
21:23 -
Шунга ишонасизми: Тошкент метрополитенида бир ойда қанча электр энергияси сарфланади - бир ойга тахминан 6-6,5 минг киловаат соат эмиш

“Метронинг барча станциялари учун сарфланадиган бир ойлик электр энергия миқдори 6-6,5 минг киловаат соатни ташкил қилади. Бу кўрсаткич аввал, яъни янги станциялар қурилмасидан олдин 4,5-4,7 минг киловаат соатни ташкил этарди. Бугунги кунда ишлатилаётган энергияни маблағда ҳисоблайдиган бўлсак, ойига 3,3 миллиард сўмга тўғри келяпти. Йилига эса 35-36 миллиард сўмни режалаштирганмиз”, - дебди Ойбек Худойқулов.
Унинг таъкидлашича, линия ва бекатларда қўшимча даромад олиш мақсадида инфо киосклар, рекламалар фаолияти йўлга қўйилган, қайсидир иморатлар ижарага бериляпти. “Лекин асосий қўшимча даромад реклама орқали топилади”, - дебди Ойбек Худойқулов.
Қани ҳурматли ўқувчиларимиз, айтингчи, шу гапларга ишонасизми? Шунча фойда бир ойлик электрэнергиядан келаётганига, қўшимча даромад реклама орқали топилишигачи? Қани, тортинманг, ҳурматли ўқувчиларимиз, бор ҳақиқатни айтинг!!!