15 April 2021
15:16 - Давлат Cолиқ Қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ҳам масхарабозга айлангани ҳақида: Бу одам бутун халқдан узр тилабди? Шунга ишонадиганлар борми?

Бу Шерзод Кудбиев исмли инсон солиқ органи ходимлари сотувчи аёлларнинг буюмларини тортиб олишга уринган ҳолат акс этган видео бўйича (расмда) муносабат билдириб, бу ҳолат Олмалиқ шаҳрида содир бўлганлигини айтиб, бутун ХАЛҚДАН УЗР тилабди (қаранг - https://kun.uz/news/2021/04/15/dsq-raisi-soliqchilar-tomonidan-sotuvchilarga-qopollik-qilingani-uchun-uzr-soradi).

Ваҳолангки, бундай воқеалар ҳар куни ҳамма ерда юз беради. Мана шу ерда бундай инсофини йўқотган солиқ хизмати ходимларининг қилаётган ишлари видеога қўйилган. Қани, бу Шерзод Кудбиевнинг УЗРИ нима фойда беради. Ўша видеога туширилган 2 ходим ишидан ОТИЛАДИ.

Аммо бошқалар бундай ишларни давом эттираверадилар.

Ҳурматли ўқувчиларимизга мурожаат қиламиз. Бундай пасткашларни ишдан улоқтириш етарсиз. Бутун ДАВЛАТни ўзгартириш керак, ДАВЛАТДА ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАР ЎТКАЗИШ ШАРТ. Акс ҳолда, секин-аста СОВЕТ замонига қайтиб бораверамиз!!!

Демак, ишни Шавкат Мирзиёни АЛМАШТИРИШДАН бошлаш керакмасми? Ҳа, айнан шундай қилиш керак!!!