15 April 2021
00:45 - Даҳшат ва даҳшат: Туркияда биринчи марта кунлик касалланиш ҳолатлари 60 мингдан ортгани, оламдан ўтганлар сони 300 га яқинлашгани эълон қилинди

Туркияда пандемия бошидан бери кунлик касалланиш ҳолатлари сони биринчи марта 60 мингдан ошибди. Охирги суткада мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 62 минг 797 нафарга кўпайган. Шунингдек, коронавирусдан рекорд даражада кунлик ўлим ҳолатлари қайд этилган - 297 нафар одам оламдан ўтган.

Туркияда апрел бошидан бери кунлик касалланиш ҳолатларининг 8 марта максимал кўрсаткичлари қайд қилинди. Охирги антирекорд бир кун аввал - 13 апрелда қайд қилинган ва 59 мингдан кўпроқ кунлик касалланиш ҳолатини ташкил қилган ва оламдан ўтганлар сони 273 нафар бўлганди. Мана энди 297 кишини оламдан ўтишини кўрмоқдамиз.

13 апрелда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған касалланиш ҳолатлари тобора кўпаяётгани сабабли мамлакатда амал қилинаётган чекловлар янада қатъийлаштирилишини маълум қилибди. Жумладан, комендантлик соати амал қилиши вақти узайтирилибди, дам олиш кунлари эса кўчага чиқиш тақиқланибди.