Адлия Вазирлиги таркибидаги Жамоатчилик билан Алоқалар Бўлимига асосланиб хабар қилинишича, ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган қатъий чораларга қарамасдан, 2021 йилнинг дастлабки 3 ойида вазирликка аҳолидан ер ва уй-жойларига бўлган ҳуқуқлари поймол этилиши тўғрисида 50га яқин мурожаат келиб тушибди.
Мурожаатлар асосли эканлиги тан олинган ва баъзи Интерент нашрларда бу асослар такрорланган. Мурожаати ўз вақтида бажарилмаганлар нимага ҳалигача керакли компенсацияни олмадилар, деган саволга жавоб ҳалигача йўқ. Мана, муаммолар қаердан бошланаётганини кўрмоқдасиз.
Баъзи сайтларда нимага фуқароларнинг мурожаатлари бажарилмаётгани анализ қилинган, бунга сабаб сифатида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг бу муаммоларга доир қарорлари тилга олинган.
Аммо, Адлия Вазирлигидагилар бошқа муаммоларни нимага тилга олмадилар? Улар ва бошқалар ЎЗБЕК ТИЛИ масаласига доир талаблари бажарилмаётган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг эътирозларига жавоб бермаётганига нима дейсиз.
Ҳа, айнан шундай!!! Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти сал кам 2 йил аввал бу ҳақда Ўзбекистон Президенти, Адлия Вазирлиги ва яна бир қатор идора ҳамда шахсларга хат ёзиб, шу муаммоларни кўтарган эди. Ҳалигача ҳеч нарса қилинмади?
Нимага? Нимага ва яна бир бор нимага?
“Ҳаракат” Агентлиги “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг расмий бўлмаган жарчиси экан, биз бу масалани, вақтдан фойдаланиб, яна бир бор кўтармоқчимиз.
Ўзбекистон Президентининг АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИДАН БИРИ - давлат қонунларини шу каби масалаларни амалга оширилишини талаб қилиш. Лекин, нимага қилинмаяпти? Нимага ҳамма жим қолмоқда.
Демак, халқни кўчаларга олиб чиқиш ва шу масалада Шавкат Мирзиё Ўзбекистон қонунларига ўзгаришлар киритишини талаб қилишдир. Эслатиш керакки, аҳолиси биздан бир неча бор юксак бўлган Россияда партияларни рўйхатдан ўтказиш учун унинг 500 аъзоси бўлиши етарли. Аммо, бизда бу рақам 20000 дир. Яъни, 20 мингдир!
Бундай аҳмоқликдан қутилиш керак. Иложи борича, тезроқ қутилиш ШАРТ!!!
Эшитаяпсизми, ҳурматли Шавкат Мирзиё жаноблари?