30 March 2021
23:22 -
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация имзолангани ҳақида
Тошкентда Ўзбекистон ва Венгрия мамлакатлари ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация ҳамда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган яна 9 та ҳужжат имзоланди. Мамлакатлар бандлик, атом энергетикаси, қишлоқ ва сув хўжаликлари соҳаларида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.
Бугун, яъни 30 март куни бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош Вазири Виктор Орбан мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар. Бу ҳақда президент матбуот хизмати ҳам хабар берди.
Ташриф доирасида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланди. Улар:
- Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- Ташқи ишлар идоралари ўртасида 2021−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ўртасида англашув меморандуми;
- Меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик тўғрисида;
- Инновациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумлари;
- Маданият соҳасида идоралараро ҳамкорлик дастури;
- Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорвачилик соҳаларидаги ҳамкорлик ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;
- Сув хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимлардир.
Маросимда икки мамлакат вазирликлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатларни алмашдилар.
“Венгрия билан Ўзбекистон ҳамкорлигига асос бор эди. Лекин биз савдо айланмасини жуда паст даражадан бошлаган эдик. Оқилона сиёсат ва қатъият эвазига товар айирбошлашда ўсишга эришилмоқда. Бир нечта „флагман“ лойиҳалар самарали амалга оширилгани учун ишбилармонлар эркинлик ва ишончни ҳис этиб, ҳаракат қилмоқда”, - дебди Виктор Орбан.
Шу билан бирга, Виктор Орбан ўтган йили коронавирус билан боғлиқ қийин эпидемиологик вазиятда Венгрияга кўрсатган ёрдами учун халқимизга миннатдорлик изҳор этганлиги ҳам ўз-ўзидан маълум.