26 March 2021
15:43 - Жуда қизиқ шармандалик: Тошкент шаҳрида яна бир кунда 100дан ошиқ янги ҳолат аниқланибди
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Матбуот Хизмати хабар беришича, 25 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 144тага ошиб, 81 минг 960 нафарни ташкил этмоқда. Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир.

Мана ўша янги касалланиш ҳолатларининг тақсимоти:

- 1 нафари Бухоро вилоятида,
- 3 нафари Жиззах вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 13 нафари Самарқанд вилоятида,
- 1 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 6 нафари Тошкент вилоятида,
- 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

- Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
- Тошкент вилоятида 21 нафар,
- Тошкент шаҳрида 83 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80248 (+105) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1088 нафар бемор даволанмоқда, улардан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўзбекистонда март ойи ўрталаридан эпидемилогик вазият ёмонлаша бошлади. ССВ статистикасига кўра, 13 март куни сўнгги ойларда илк марта бир кунда аниқланган ҳолатлар сони юздан ошди, 24 март куни эса Тошкент шаҳрида кунлик кўрсаткичлар сони юздан оша бошлади.

Бундан ташқари, 23-24 март кунлари коронавирус туфайли ўлим ҳолатлари қайд этилди - 2020 йил декабридан буён кетма-кет икки кун ўлим ҳолатлари қайд этилмаганди - декабрдан буён сўнгги марта фақат феврал ойида битта ўлим ҳолати рўй берганди.