11 March 2021
23:11 - Яна масхарабозлик: Жорийдаги йилнинг 1 апрелидан 1 октябргача Ўзбекистонга цемент олиб киришда божхона божи тўланмасмиш
Шавкат Мирзиёнинг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармонида белгиланишича, уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан янги тартиб доирасида:

- кўп квартирали уй-жойлар қишлоқ жойларда 5 ва ундан юқори қаватли, шаҳарларда 9 ва ундан юқори қаватли, монолит темир-бетон ва йирик панелли конструкциялар ҳамда бошқа қурилиш материаллари асосида массив шаклида қурилади;

- уй-жой қурувчи ташкилотлар учун мўлжалланган цемент ҳамда металл прокати бўйича алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинади;

- 2021 йил 1 октябргача цемент маҳсулотини (ТИФ ТН коди 2523) Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

2021 йил 1 майгача якка тартибдаги уй-жойларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Қурилиш Вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилармиш. Президент имзолаган янги фармонда 2021 йил давомида республикада 33 мингдан ортиқ квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар ипотека кредитлари асосида берилиши белгиланганмиш.

Хуллас, дейди “Ҳаракат” мухбири, Шавкат Мирзиё навбатдаги масхарабозлик фармонини имзолабди. Бу ростакам масхарабозлик ва бундай масхарабозликлар билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш керак ва айнан уларнинг натижасида ростакам КАТТА ЎЗГАРИШЛАР бўлади. Нима дейсиз, ҳурматли ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ!!!