11 March 2021
15:35 - Шавкат Мирзиёнинг яна бир масхарабозлиги: Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби бўйича янги ФАРМОН имзолабди

Адлия Вазирлиги Telegram сайтида эълон қилишича (ПФ–6185-сон, 10.03.2021 йил - t.me/huquqiyaxborot/9306), Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг бу ФАРМОНИ билан Ўзбекистон фуқаролиги масалалари юзасидан илтимоснома ва аризалар:

- Ўзбекистон ҳудудида яшаб турган шахс томонидан – доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига;

- Ўзбекистондан ташқарида яшовчи шахс томонидан – Ўзбекистон консуллик муассасаси, шунингдек Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси консуллик бўлимига топширилармиш.

Ота-онаси ёки улардан бирининг фуқаролиги ўзгарганда улар илтимосномасига кўра, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган бола фуқаролиги фақат унинг ёзма розилиги билан ўзгартирилиши мумкинмиш.

18 ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш бўйича илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкинмиш.

Илтимоснома 3 иш кунида ўрганиб чиқиларкан ва улар 3 иш кунида “E-Fuqaro” Идоралараро Маълумотлар Базасига киритилиб, материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоят ички ишлар бошқармаларига юбориларкан.

“E-Fuqaro” Идоралараро Маълумотлар Базасида текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси чоп этилади. Материаллар ва текширув варақаси асосида 1 ойлик муддатда хулоса тайёрланиб, ички ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади ҳамда умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун президент ҳузуридаги Фуқаролик Масалалари Бўйича Комиссияга юборилармиш.

Низом билан Ўзбекистон фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш тартиблари ҳам белгиланмиш.

Хуллас, дейди “Ҳаракат” Агентлиги мухбири, Шавкат Мирзиё навбатдаги масхарабозлик НИЗОМини ЖОРИЙДАГИ ЙИЛНИНГ 3-чи МАРТ куни имзолабди ва у ниҳоят Telegram сайтида БУГУН, яъни 11 март куни эълон қилинибди.

Хуллас, ҳаммаёқ масхарабозликка айлантирилмоқда. Аслида, Шавкат Мирзиё ЯККА ФУҚОРОЛИК ҳақидаги фармонини ўзгартириб, КЎП ФУҚАРОЛИК фармонини тасдиқлаши КЕРАК ЭДИ.

Демак, бундай ФАРМОН/НИЗОМни тайёрлаш ва имзолаш кейинги ПРЕЗИДЕНТнинг елкасига қолмоқда.