05 March 2021
15:49 - Исроил Бош Вазири Бенямин Нетаняху коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилибди
Исроил коронавирусга қарши тезкор ва самарали эмлаш кампаниясини ўтказгани эвазига дунёда коронавирус устидан ғалаба қозонган биринчи давлатга айлангани ҳақида Исроил Бош Вазири Бенямин Нетаняху айтибди.

The Times Of Israel нашри маълумотига кўра, Бенямин Нетаняху АҚШ телеканалига коронавирусга қарши эмланганларга берилувчи “яшил COVID-паспортлар” ҳақида интервю бераётганида айнан шу фактни ҳам олдинга чиқарибди.

Шундай қилиб, “Исроил “корона”дан чиққан биринчи давлатга айланди. Ушбу “яшил паспорт” билан ресторан, театр, спорт тадбирларига бора оласиз”, деб таъкидлаб ўтибди Исроил раҳбари.
Бенямин Нетаняху айтишича, Исроил март охиригача мамлакатнинг барча катта ёшли аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш ва апрелга келиб чегараларни тўлиқ очиб ташлаш билан мақтанибди.

Хуллас, шунақа хабар тарқатилмоқда. Демак, унинг асосида ҳақиқат бор.