05 March 2021
14:37 - Фанлар Академияси олимлари ўзбек тили пунктуациясига оид қўлланма яратганлари ҳақида

Жорийдаги йилнинг 4 март куни Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат Ўзбек Тили ва Адабиёти Университетида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат Тилини Ривожлантириш Департаменти ташаббуси билан Фанлар Академияси Ўзбек Тили, Адабиёти ва Фольклори Институти олимлари томонидан тайёрланган “Ўзбек тили меъёрлари - пунктуация” китобини тақдим этибди.

Академия олимлари меҳнати натижасида яратилган мазкур амалий қўлланма Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек Тилини Ривожлантириш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилибди.

Мазкур қўлланма кенг жамоатчиликка мўлжалланган бўлиб, замонавий ўзбек пунктуацияси меъёрлари, тиниш белгиларининг қўлланиши каби турли масалалар ҳақида фикр юритиш имконини яратади.

Бу китоб-қўлланмадан тадқиқотчилар, олимлар, турли соҳа вакиллари, магистрантлар, талабалар, она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамда ўқувчилар фойдаланиши муқаррар.

Минг афсуски, бу китоб ҳақида оммавий ахборот воситаларида етарлича маълумот йўқ. Ҳурматли ўқувчиларимизни айнан шу масала билан шуғулланишга чақирамиз. Биз билан алоқа қилинг.