03 March 2021
06:03 - Ўзбекистон транспорт юк айланмаси ҳажми 40 миллиард тоннадан ошганига ким ишонади? “Ҳаракат” Агентлигими?
2020 йили Ўзбекистонда юк ўтказиш умумий ҳажми 1,3 миллиард тоннани ташкил этган эмиш. Ушбу кўрсаткич ўтган мос даврга нисбатан 4,6 фоизга кўп, шунингдек, жами транспортларда юк айланмаси ҳажми 40,1 миллиард тоннага етганмиш. Бу ҳақда Транспорт Вазири Ўринбосари Жасурбек Чориев 2 март куни ўтказилган давра суҳбатида маълумот берибди.

Ўзбекистон транспорти соҳасида бир қатор муаммолар ҳам мавжуд. Мутасаддиларнинг айтишича, булар айни пайтда чегарада узоқ вақт қолиб кетаётган юклар, турли фарқдаги оғирлик ва габарит стандартларнинг амалда экани, назорат ўтказиш пунктлари иш вақти чекланганлиги, халқаро аҳамиятга эга йўлларда хизмат кўрсатиш сифати паст экани билан боғлиқмиш.

“Бугун Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулотининг (ЯИМннг) 6,4 фоизи транспорт хизматлари соҳасига тўғри келади. Умумий инвестициянинг 7,4 фоизи, хизмат кўрсатиш соҳасининг 29,5 фоизи ҳам транспорт улушига тўғри келади. 2030 йилга бориб, Ўзбекистонда юк ўтказиш ҳажми 2,1 миллиард тонна, соҳага ётқизилган инвестиция эса 1,9 миллиард долларга етиши кутилмоқда” дебди Вазир Ўринбосари Жасурбек Чориев.

Маълумот учун айтиш керакки, Ўзбекистоннинг Ташқи Қарзи Ҳажми 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 21,1 миллиард доллар ёки ЯИМга нисбатан 36,5 фоизни ташкил этганмиш. Ваҳолангки, ўтган йили жами Давлат Ташқи Қарзининг 17,5 фоизи ёки 3,7 миллиард доллари Давлат Бюджетини қўллаб-қувватлашга сарфланибди. Хусусан, 2,4 миллиард доллар транспорт ва транспорт инфратузилмасига йўналтирилибди.

Шу гапларга ишонадиган ўзбекистонликлар борми? Ундайлар йўқ! Шундай экан, бу рақамларга ишонадиганлар борми? Қани, шундайлар бор бўлса, бизга ўзларини кўрсатсинлар!!!