03 March 2021
17:04 - Январ-феврал ойларида 4 мингга яқин ўзбекистонлик ишлаш учун хорижга жўнаб кетганига ишониш қийин эмасми?

Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги хабар беришича, Ўзбекистондан январ–феврал ойларида 4000га яқин фуқаро ишлаш учун хорижга жўнаб кетган.

Хабарларда айтилишича, Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея ва БАА иш берувчилари билан олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистон фуқароларини ушбу давлатларга ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган.

Ушбу давлатлар иш берувчилари ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқаролар вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилаётгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, жорий йилнинг январ-феврал ойларида Россияга 3209 нафар, Қозоғистонга 488 нафар, Бирлашган Араб Амирликларига 3 нафар, Корея Республикасида ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган фуқаролардан 101 нафари вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юборилибди.

Ўзбекистон фуқаролари белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлаши маълум қилинганига ҳам ҳозирча ишониш қийин.

Кўрамиз, янги хабарлар нима ҳақида бўлади? Ҳурматли ўқувчиларимизга мурожаатимиз шундай: Бу ҳақда аниқ маълумотлар бўлса, бизга билдиринг.