27 February 2021
15:39 - Шавкат Мирзиё яна иккита лаганбардори – Фарғона Вилояти Ҳокими Хайрулла Бозоров ва Манзура Салимовани Сенат аъзоси этиб сайлатибди. Ўқувчиларимиз нима дейишмоқда?

Бугун Фарғонадаги вилоят театр-концерт саройида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтгани ҳамма оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.

Нимамиш, шу мажлисда 2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, Вилоят Ҳокими Хайрулла Бозоров ва 31-Қува сайлов округи бўйича вилоят кенгаши депутати, Вилоят Она ва Бола Скрининг Маркази Директори Манзура Салимова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланибдилар.

Эслатиш керакки, жорий йилнинг 5 феврал куни Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган ва 2020 йил сентябр ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажариб келган Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланган экан.

Табиий, Манзура Салимова ҳам шунга ўхшаш йўл билан бугун Сенат аъзоси этиб сайланибди.

Хуллас, ҳаммаёқ масхарабозлик. Шавкат Мирзиё ўзи ишонган ва ўзига лаганбардорлик қилаётганларни Сенат аъзоси қилиб қўйишни давом эттирмоқда.

Хўш, “Ҳаракат” сайтининг ўқувчилари бу агентликнинг фикрига қандай қарайдилар? Чунки, бунақа масхарабозлик сайловлари Ислом Каримов замонида киритилган ва ўшандан бери давом этмоқда-ку!? Шавкат Мирзиёнинг расмдаги лаганбардори Хайрулла Бозоровга нима дейсиз? Юраверсинми, навбатдаги кадда-Сенатор бўлиб?!