26 February 2021
22:49 -
Шармандалик: Аввал Ислом Каримга, энди Шавкат Мирзиёга хизмат қилаётган Содиқ Сафо “Жиноятчилар жазоланиши шарт” дебди. “Ҳаракат” нима дейди?

Нимамиш, ўтган куни Солиқ Қўмитасида бўлиб ўтган мулоқотда ҳамма ўз калласидаги фикрларни олға сурибди.
Масалан, дебди бу “йигитча”, бу борада биринчи тамойил, албатта, қонун бузган одамлар ёки ҳозирги шароитдан фойдаланиб, ноқонуний даромадга – ноҳалол маблағларга эга бўлганларга қарши кураш олиб боришимиз кераклигидир. Ишбилармонлар ойлаб ҳалол меҳнати билан ишлаган даромадини кимдир нопок йўллар билан бир кунда йўқ қилиши адолатсизлик эмиш.
Жиноятчилар жазосини олиши шарт... Аммо ҳалол бизнесменлар ёки билмаган ҳолда хатонинг қурбони бўлган тадбиркорлар ўз ишини давом эттиришига имконият яратишимиз керак, дебди бу йигитча ўз нутқида.
Аввалроқ, бундай “расмийларни” шармандасини чиқариш лозимлигини, “Ҳаракат” Агентлиги кўп марта танқид қилган эди. Мана, ишлар ўша руҳда давом этмоқда.
Сайтимизнинг ҳурматли ўқувчилари ва бошқаларга мурожатимиз шу: Бу каби воқеаларни жиддий шаклда ўлчанг ва керакли хулосалар чиқаринг. Шу хулосалар натижасида, ҳамма ишлар тўғри йўналишга ўтади.