13 February 2021
21:38 -
Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазири Шуҳрат Содиқов: Уч йилда 191 та ихтисослаштирилган мактабларимиз очилади. “Бирлик” нима дейди?
Бугун, 13 февраль куни пойтахтдаги IT Park'да Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов соҳа ташкилотларида фаолият юритаётган ҳамда ихтисослаштирилган ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Очиқ мулоқотда вазирлик олдида турган долзарб вазифалар ва режалар ҳақида сўз борди. Жумладан, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги фармони доирасида 2020 йилда 14 та ихтисослаштирилган таянч мактаблари ташкил этилди ва жиҳозланди. Ушбу вазифаларни амалга оширишда соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳомий сифатида бириктирилди ва 10 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ажратилди.
Шунингдек, 2021 йилда - 82 та, 2022 йилда - 64 та ва 2023 йилда - 45 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Бу қисқа хабар Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазирлигининг Матбуот Хизматидан олинди. Эслатиш керакки, айнан ШУ ВАЗИРЛИК “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг 2008 йилдаги таклифлари билан 2018 йилда яратилган эди. Шундай экан, унинг ҳеч бўлмаса асосий ишларини кузатиб бориш бизнинг мажбуриятмиздир.
Эътибор беринг, расмга кўра айнан шу вазирлик масхарабозлик ташкилотига ўхшамоқда. Ҳурматли ўқувчиларимиз, сиз ҳам бунга эътибор беринг ва турли йўллар билан уни оёққа турғазиш учун иш бошлайлик.