13 February 2021
13:14 - Жаҳонгир Ортиқхўжа “Истиқлол” мажмуасининг қурилиши масаласида учрашув ўтқазиб, “Агар битта дарахтга тегилса, ўша куни ишдан кетаман” дебди. Амалда нима бўлади?

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа мустақилликнинг 30 йиллигига аталган мажмуа қурилиши учун танланган Марказий Универмаг ёнидаги хиёбонда бирорта ҳам дарахтга зиён етказилмаслигини таъкидлаб, шу ерда маҳаллий фаоллар билан учрашув ўтказибди.

“Агар бу ерда ўша мажмуа қурилса, 100 йиллар давомида бу паркка ҳеч ким тегмайди. Мен ҳозир шаҳар ҳокимиман. Бу боғни сақлаб қолишим мумкин. Аммо мен кетганимдан кейин келадиган ҳоким бу жойни меҳмонхона қурилишига бериб юборади. Шунинг учун мустақиллик рамзи шу ерда қурилиши керак. Агар боғдаги бир дона дарахт кесилса, мен ўша куниёқ ариза ёзиб лавозимимдан кетаман”, дебди Жаҳонгир Ортиқхўжа 13 февраль куни ўша хиёбондаги “Мовий гумбазлар” номли учрашувда.

Эслатиш керакки, пойтахт ҳокимлиги янги мажмуа қурилиши учун Марказий Универмаг (ЦУМ) ёнидаги сердарахт боғни танлагани эътирозларга сабаб бўлган ва мажмуа лойиҳаси учун танлов эълон қилингач, кўп ўтмай бир гуруҳ фаоллар бунга қарши петиция бошлашганди. Онлайн петицияда 7 мингдан ортиқ киши овоз берган, бевосита 5 мингдан ортиқ фуқародан йиғилган имзолар президентнинг Халқ Қабулхонасига топширилганди.

Айнан шу сабабдан, хиёбондаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилиб, Жаҳонгир Ортиқхўжа уларни ҳимояга олинишини ва бу лойиҳа концепцияси бўйича шу йил 7 март куни якунланишини эълон қилган ва шу учрашувни ҳам ўзи ўтқазганди.

Мана энди кўрамиз, ишлар қандай кетади, дейди “Ҳаракат” мухбири. Ҳамма нарса, лойиҳанинг ўзига эмас, у қандай амалга оширилишига боғлиқ. Шу пайтгача, Жаҳонгир Ортиқхўжа биронта лойиҳасини амалга оширмаган эдику!?

Демак, ҳурматли ўқувчиларимиз бу ишларни ўз назоратлари остига олишлари керак!?!?