12 February 2021
19:09 - Туркманистон тўла ШАРМАНДАЛИК ичида: Президент Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердар Бердимуҳамедовни ўзига ўринбосар этиб тайинлабди
Ростдан ҳам ШАРМАНДАЛИК! Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов (расмда) мамлакат Олий Назорат Палатаси раиси бўлибди. Видеоконференция кўринишида ўтган ҳукумат йиғилишида президент Бердимуҳамедов буни ҳаммага билдирди. Шармандалик!

39 ёшли Сердар Бердимуҳамедов президент фармонига кўра, мамлакат Хавфсизлик кенгаши таркибига ҳам киритилган. Сердар Бердимуҳамедов мамлакат Олий Назорат Палатаси раиси этиб тайинланибди ва мамлакатнинг Бош Вазири ўринбосарига айланибди. Эслатиш керакки, Туркманистон Бош Вазири айни дамда мамлакат президенти бўлган Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўзи ҳисобланади.

Яъни, бу давлатда ҳатто мамлакат Вазирлар Маҳкамаси тўғридан тўғри президентга бўйсунар экан.

Гурбангули Бердимуҳамедов ўғлини ўзига ўринбосар қилиш учун Бош Вазир ўринбосарлари сонини биттага оширибди. Сердар Бердимуҳамедов эндиликда давлат бошқарувида рақамли ва инновацион технологияларни киритиш масалаларига жавоб берармиш. У видеоконференцияда ўзига топширилган вазифани виждонан бажаришга сўз берганмиш, президент эса ўз навбатида унга омад тилаганмиш.

Хуллас, қўшниларимизда шунақа масхарабозлик ва ШАРМАНДАЛИК. Ўзбекистонда бунақа шармандаликка йўл қўйиб бўлмайди.