Кечаги мажлисда қабул қилинган қонун лойиҳалари, жумладан, видеоконференц-алоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган.
Жумладан, “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши режалаштирилибди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, қолаверса, Боёвут, Бўстон, Олот, Тўрақўрғон, Қарши туманлари ва Каттақўрғон шаҳрини 2020–2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Айнан шу мажлисда қабул қилинган қонунлар лойиҳаси, жумладан, “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” лойиҳа катта ўзгаришларга йўл очиши аввалдан кутилмоқда. Бошқа қонунларда ҳам сайловларга оид ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Хуллас, шу ялпи видеоконференц-алоқа шаклидаги йиғилишда катта ишлар бўладиганга ўхшамоқда. Айнан ўша ерда Ўзбекистоннинг қиёфаси ўзгартирилади, КАТТА ЎЗГАРИШЛАР бўлади.
Демак, айнан ўша куни катта қонунлар қабул қилинади, КАТТА ВАЪДАЛАР берилади, балки, Ўзбекистоннинг ХЎЖАЙИНИ ШАВКАТ МИРЗИЁ келиб, катта доклад қилади. Балки, қилади, балки қилмайди. Кўрамиз, нима бўлишини!!!
Аммо, бир нарса аниқ – 5 февралда КАТТА ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ. Чунки, Сенатнинг Ахборот Хизмати бекорчилик билан шуғулланмайди.