01 February 2021
21:18 - Нурмат Отабеков: Британча штамм аэропортдаёқ жиловланганди! Энди штамм Ўзбекистонга кирмаслигининг олдини олиш керакмиш, шунга ишонадиган борми?

Ўзбекистон нимага қодир эканлигини дунёда кўплаб иқтисодий ривожланган давлатлар карахт ҳолатга келтириб қўйилган бир пайтда, бизда эпидемик барқарорлик таъминланди. Британча штамм аниқланган бемор аэропортнинг ўзидаёқ аниқланган ва алоҳидаланган. Демак, Ўзбекистон шароитида касаллик манбайи аэропорт ва шифохона шароитида жиловланган. Бу бизнинг ютуғимиз, дебди у Тошкентда ўтказилган Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигида ўтказилган йиғилишда. Чунки, у соғлиқни сақлаш идорасида ишлайди.

Нурмат Отабеков Ўзбекистонга коронавируснинг янги штамми кириб келишига умуман йўл қўймасликнинг имкони бўлмаганини таъкидлаб, биз янги штаммни ҳудудимизга умуман киритмаслик имкониятига эга эмасдик, ҳозир британча штамм кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатларидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш бўйича тақиқ мавжуд.

Аммо шунга қарамай, ўзбекистонликлар бориб-келиши мумкин бўлган давлатларнинг сони жуда кўп. Касаллик айнан юқорида санаб ўтилган давлатлардан эмас, балки учинчи, тўртинчи давлатлар орқали кириб келиш эҳтимоли мавжуд эди. Ва афсуски, бу штамм бизга ҳам кириб келди, дебди у.

Хуллас, Ўзбекистонимиз шунақа масхарабозлик остонасида. Демак, яқинда унинг ичида бўламиз, дейди “Ҳаракат” мухбири. Демак, ҳозир айнан шу мавзуни гапириш, Нурмат Отабеков кабиларни ишдан улоқтириш ва нима қилиш кераклигини маслаҳатлашиш зарур.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, келинг шу масалани гаплашайлик, айнан фойда ўша ерда бўлади.

Эслатиш керакки, Нурмат Отабеков Тошкентда ўтказилган йиғилиш қатнашчиси, авваламбор, шу кабилардан тозаланиш керак.