29 January 2021
21:47 - Собиқ СССР халқ артисти Василий Лановой 87 ёшида ҳаётдан кўз юмгани маҳаллий ахборот воситаларида эълон қилинди

Эслатиш керакки, Василий Лановой жорийдаги йилнинг 2 январида коронавирус билан Москвадаги шифохонага ётқизилган, 28 январга ўтар кечаси актёрнинг аҳволи оғирлашиб, жонлантириш бўлимига ўтказилганди. Актёр яқинда 87 ёшини қаршилагани ҳам кўпчиликка маълум.

Василий Лановой 1934 йил 16 январда Москвада туғилган. Ўз ижодини 1957 йилда Вахтангов номидаги театрда бошлаган. Актёр театрдаги ролларидан ташқари, 70дан кўпроқ кинороллар ижро этган. Жумладан, у “Алвон елканлар” (“Алые паруса), “Офицерлар” (“Офицеры”), “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” (“Семнадцать мгновений весны”) каби машҳур фильмлардаги роллари билан мухлислар қалбидан ўрин олганлиги ҳам ҳаммага маълум.

Василий Лановой – собиқ СССР халқ артисти, Ленин мукофоти лауреати, Россия Меҳнат Қаҳрамони. У Борис Щукин ўқув юртида профессор бўлган эди. Бундан ташқари, у сўнги йилларда “Офицерлар” фильмидан машҳур бўлган ашуласини айтиш билан ҳам шуғулланган.

Нима ҳам ҳам дердик, Яратувчи унинг тупроғини юмшоқ қилсин, жойини жаннатда белгиласин, деб дуо қиламиз.