29 January 2021
20:39 -
Қозоғистонда янги алифбонинг сўнгги намунаси қабул қилинди, 2023 йилдан лотин алифбосига ўтиш бошланади
Маҳаллий хабарларда айтилишича, кечадан бошлаб Қозоғистон 2023 йилдан лотин ёзувига асосланган алифбога ўтишни бошлаши қонунлаштирилган. Бу ҳақида Бош Вазирнинг расмий сайти хабар тарқатди.
Маълумки, Қозоғистонда лотин алифбосига ўтиш ҳақида чиқарлган илк қарордан сўнг, алифбонинг 40 дан ортиқ намунаси, шунингдек, қозоқ тили имлоси ва клавиатурада ҳарфлар қандай тартибда жойлаштириш лойиҳалари кўриб чиқилган.
Хабарларда айтилишича, “Такомиллаштирилган янги алифбо лотин алифбосининг 31 та асосий белгилари орқали қозоқ тилининг 28 та товушини тўлиқ қамраб олади.
Қозоқ тилининг ўзига хос ә (ä), ө (ö), ү (ü), ұ (ū) и ғ (ğ), ш (ş) товушлари халқаро амалиётда тез-тез ишлатиладиган диакритик белгилар: умлаут (¨), макрон (ˉ), седиль (¸), бревис (˘) билан белгиланади”.
Йиғилиш қарорида, янги алифбога 2023 йилдан ўтиш, 2031 йилгача босқичма-босқич ўтиб бўлиш режаси тасдиқланибди. Лотин алифбосига асосланган қозоқ алифбосининг янги намунаси клавиатурада қандай тартибда жойлаштириши ҳам қонунлаштирилган.
Эслатиш керакки, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йилнинг апрелида ҳукуматга қозоқ тилига асосланган лотин алифбосига ўтиш графигини тайёрлаш вазифасини топширган ва 2017 йили октябр ойида лотин ёзувига асосланган алифбога ўтиш фармони қонунлаштирилганди.
Кейин, яъни 2018 йил 20 феврал куни янги қозоқ алифбосини тасдиқловчи фармонга имзо чекилган, янги алифбода 32 ҳарф бўлиши ва апостроф бўлмаслиги, янги алифбога ўтиш жараёнини 2025 йилгача якунлаш кўзда тутилган экан.
Хуллас, шундай муҳим хабар Қозоғистонда бугун эълон қилинди.