28 January 2021
14:18 - Яна масхарабозлик: Cotton Campaign компанияси Ўзбекистондаги 2020 йилги пахта терими мониторинги натижаларини эълон қилиб, мамлакатимизни шарманда қилгани ҳақида

Машҳур Cotton Campaign компанияси бизда пахта далаларида 2020 йилги ҳосилни йиғиб олишда мажбурий меҳнатга барҳам беришда кузатилган сезиларли олға силжишни олқишлаб, асосий муаммолар ҳамон сақланиб қолаётганини қайд этибди. Энг қизиғи, бу компания 10 йилдан бери биринчи марта айрим пахта етиштирувчи туманларда мажбурий меҳнат билан боғлиқ бирорта ҳолат ҳужжатлаштирмаганини тилга олибди.

Айни замонда, бир қатор илгаридан қолган омиллар 2020 йилда ҳам мажбурий меҳнатга олиб келган ва келгусида ҳам бу ҳолат давом этиш эҳтимолини пайдо қилмоқда.

Мана шу фикрнинг ўзи Ўзбекистонда бир қатор туманларда маҳаллий мулозимлар юқорининг топшириқларни бажариш учун мажбурий меҳнатга йўл қўйган. Хусусан, фавқулодда ҳолатлар, банк ва давлат корхоналари хизматчилари пахта теришга мажбурланган ёки теримчи хизматини тўлаган, акс ҳолда салбий оқибатларга дуч келган. Кузатувчилар маҳаллий ҳокимлик идораларининг МИНГЛАБ пахта теримчиларини мажбуран сафарбар этганликлари билан боғлиқ ҳолатларни қайд этишгани ҳам Cotton Campaign эълон қилган баёнот ТЎҒРИ ЭКАНЛИГИНИ исботлаб турибди.

Хуллас, бу баёнот навбатдаги шармандаликдир! Шу муносабат билан мустақил ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрини эштишни истардик, дейди “Ҳаракат” мухбири. Фикрларингизни бизга ҳам билдиринг, бутун халққа етказайлик!

Бу хабарга илова қилинган расм мустақил манбалардан олинган.