27 January 2021
18:33 - Масхарабозлик: Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қандай жавобгарликлар белгиланиши аниқланмоқдамиш
Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг 2021 йил 27 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида халқ вакиллари “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилганлари хабар қилинибди.

Маълумки, қонун лойиҳасининг биринчи ўқишдаги муҳокамаларида сиёсий партиялар фракциялари томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди. Бугун ишчи гуруҳ аъзолари берилган таклифлар асосида лойиҳани пишиқ-пухта ҳолатга келтирилганмиш, лойиҳани маромига етказиш учун унинг матни парламент қуйи палатасининг расмий-веб сайтига жамоатчилик муҳокамасига қўйилганмиш.

Бугун лойиҳада бор бўлган камчиликлар яна муҳокама қилиниб, йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса, ўн баравар миқдорида жарима солиш белгиланаётгани белгиланганмиш.

Хуллас, навбатдаги қонунчилик лойиҳаси шу шаклда белгиланибди, дейди “Ҳаракат” мухбири. Шу масхарабозлик бўлмаса, масхарабозлик нима ўзи? Муҳим бўлгани янги қонунларни белгилашда бор партияларнинг фикрлари қандай амалга оширилиши кераклиги мутлақо тилга олинмаган.

Аммо, гўёки қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинганмиш! Ҳурматли ўқувчиларимиз, шу ҳақда ўз фикрингизни билдиринг, бошқалар ҳам шуларни билиб қўйсинлар.