Эрталабки хабаримизда АҚШнинг жорийдаги президенти Доналд Трамп ўз лавозимини яқинда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Жо Байденга бугун топширишини билдирган эдик. АҚШда тарқатилган сўнги хабарларда шундай бўлгани эълон қилинди.
Маълум бўлишича, бугун пешин соатларида айнан Вашингтонда АҚШнинг 46-президенти Жо Байден қасамёд қабул қилгани ва расман бу лавозимни олгани эълон қилинди. У билан бирга Камала Ҳаррис ҳам мамлакат тарихидаги илк вице-президент аёл сифатида иш бошлагани ҳам маълум бўлди.
Гапнинг қисқаси, 2 соатча аввал Вашингтонда АҚШ Капитолийсида Жо Байден расман қасамёд қабул қилди ва расман АҚШ Президенти бўлди. Бу хабарга илова қилинган расмда айнан шу қасамёдни кўрмоқдасиз.
Хуллас, бугунги АҚШнинг Капитолийдаги йиғилишида шу нарса яна тан олинди, исботланди ва мана энди АҚШнинг Президенти Жо Байден ўзи президент бўлди.