20 January 2021
22:38 -
Юсуф Жума: Ўзбек элига
Ўзбек тиллосини ўрисга кавлар,
Ўзи Россияда ахлат тозалар.
Шоҳи чўчқаларнинг пойин уқалар -
Мунча тубан кетмас ҳатто чўчқалар.
Орли йигитларга қирон келдими?!
Норли йигитларга қирон келдими?!
Гўдаклар бешиги бўлди яхмалак,
Гази ўрисгаю, ўзбекка тезак!
Оналар эр эмас туғар ҳезалак,
Номардлар подшоҳга кўтарар этак.
Ноерлар кунжакда бола аллалар,
Гўзаллар Дубайда оёқ уқалар.
Орли йигитларга қирон келдими?!
Норли йигитларга қирон келдими?!
Юртдан кўтарилган Ҳақ йўли - Қуръон,
Ҳамманинг тилаги - қайнасин қозон!
"Қуръон"лари битта сўздан иборат -
Ким ҳукмдор бўлса - отидир - оят.
Муфти имомлари айлар қироат,
Ҳожилари этар тождорга тоат,
Дукчи эшонларга қирон келдими -
Имонда шонларга қирон келдими?! ! !
Уранидан ўрис бомба ясайди -
Асли қулнинг кўнгли очун тусайди.
Очун Темурхонни - орни қўмсайди -
Калла минорларни, дорни қўмсайди! ! !
Тангрим - Бируборим, ўч они келсин! ! !
Туркистон - Туроннинг ҳоқони келсин! ! !
Ёв десин - бошларга қирон келдими?! ! !
Туркистон келдими, Турон келдими?! ! !
17. 01. 2021
Ўзи Россияда ахлат тозалар.
Шоҳи чўчқаларнинг пойин уқалар -
Мунча тубан кетмас ҳатто чўчқалар.
Орли йигитларга қирон келдими?!
Норли йигитларга қирон келдими?!
Гўдаклар бешиги бўлди яхмалак,
Гази ўрисгаю, ўзбекка тезак!
Оналар эр эмас туғар ҳезалак,
Номардлар подшоҳга кўтарар этак.
Ноерлар кунжакда бола аллалар,
Гўзаллар Дубайда оёқ уқалар.
Орли йигитларга қирон келдими?!
Норли йигитларга қирон келдими?!
Юртдан кўтарилган Ҳақ йўли - Қуръон,
Ҳамманинг тилаги - қайнасин қозон!
"Қуръон"лари битта сўздан иборат -
Ким ҳукмдор бўлса - отидир - оят.
Муфти имомлари айлар қироат,
Ҳожилари этар тождорга тоат,
Дукчи эшонларга қирон келдими -
Имонда шонларга қирон келдими?! ! !
Уранидан ўрис бомба ясайди -
Асли қулнинг кўнгли очун тусайди.
Очун Темурхонни - орни қўмсайди -
Калла минорларни, дорни қўмсайди! ! !
Тангрим - Бируборим, ўч они келсин! ! !
Туркистон - Туроннинг ҳоқони келсин! ! !
Ёв десин - бошларга қирон келдими?! ! !
Туркистон келдими, Турон келдими?! ! !
17. 01. 2021