24 December 2020
18:07 -
Вазирликнинг Бош Эпидемиологи Нурмат Отабеков айтишича, бир қатор давлатлар қизил рангга кираяпти, бу - хавф дегани. “Ҳаракат”: Бизда шунга ишонадиганлар борми?
Халқаро пресс-клубнинг “Пандемияга қарши курашда миллий тажриба” мавзусига бағишланган сессияси бўлиб ўтаётгани ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Бош Эпидемиологи Нурмат Отабеков нимага 8 та мамлакат билан авиақатновларни тўхтатганимизнинг сабабларини билдирибди. Буни мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ташкилотларнинг раҳбарлари айтмоқдалар. Сабаб нимада?
“Қизил, сариқ, яшил рангни фақат светофор туфайли жуда тез фарқлайдиган бўлганмиз. Қизил олов рамзи, хавф белгиси. Бугунги кунда Буюк Британия, Германия, Дания, Нидерландия, Австрия, Австралия, Жанубий Африка давлатлари “қизил” рангга киряпти. Демак, бу хавф дегани. Махсус комиссия қарори билан ҳозир 8 та мамлакат билан авиақатновлар тўхтатилди.
Тарихга назар ташлайлик. Касаллик бизга четдан кириб келди. Илк бор аниқланган бемор ҳам чет элдан келган эди. Эпидемиологиянинг олтин қоидаси - касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу”,- дебди ўша йиғилишда нутқ сўзлаган Бош Эпидемиолог Нурмат Отабек.
Бу саводсиз мутахассиснинг гапларига қулоқ солсангиз, Ўзбекистон ҳозир энг кучли давлатлардан бири, бу ерда хавф деган нарса борлигига ишониб бўлмайди. Аммо, Ўзбекистонда яшаётган ҳақиқий фуқароларнинг фикри қандай. Шуни билишни истаймиз. Фикрларингизни бизга ҳам билдиринг, ҳурматли ўқувчиларимиз!
Бу хабарга илова қилинган расм архивимиздан олинди.