24 December 2020
16:15 - “Ҳаракат” хатқутисидан - Отабек Аҳлиддинов: ХАЛКНИ РОЗИ ҚИЛИШ ФАҚАТ ҲОКИМЛАРГА КЕРАКМИ?

Куни кеча Андижон вилоят Шаҳрихон туманида янги 2-туғруқ комплекси очилиш маросими бўлди, уни шахсан виляот ҳокими Шуҳратбек Қўшақбоевич очиб берди ва тиббий ходимлардан камчиликларни сўраб халқни рози килишим керак деб электр муаммоси бўлмаслиги учун жуда кучли электрогенератор келтириб берди.

Бугун эса туман ҳокими Ҳикматилло Ваҳобович яна бир бор келиб туғруқ комплексидаги бошқа камчиликлар билан шахсан қизиқиб бартараф этилиш бўйича ўзи шахсан шуғулланди.

Лекин Шаҳрихон туман аҳолисига ўз вақтида сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил қилиш учун давлат бюджетидан 2021 йил қўшимча маблағ ажратилиши бўйича туман молия бўлими қилинаётган ҳаракатлар қониқарсиз, маблағ бўлмаса муаммолар бартараф этилмайдику.

Хўш, халқни рози қилиш фақат вилоят ва туман ҳокимларига керакми, нимага молия бўлимлари керакли эътибор қилмаябти халқни рози қилишга?

* * * * *

Эслатиш керакки, Отабек Аҳлиддинов Шаҳрихонда туғилган, малакаси бўйича ШИФОКОР. У ҳозир ўша ерда, аниқроғи, Шаҳрихонда инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан ҳам шуғулланади. У ўша ерлик собиқ депутат, ҳозир мажбуран Швецияда яшаётган Пўлатжон Охуновнинг яқин дўстидир.