12 December 2020
14:17 - Cенсация: Мамлакатимизда 2020 йилги давлат харажатлари 42 фоизга ортганмиш! "Ҳаракат": Шунга ишонадиганлар топиладими?
Молия Вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ Тадқиқотлари Институти директори Жаҳонгир Ниғматов Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида бу йилги давлат харажатлари кутилганидан 42 фоизга ортиқни ташкил қилаётганини айтганмиш. Шунга ишонадиганлар борми? Бутун дунёда ҳаражатлар пасаяётгани айтилмоқда, фақат Ўзбекистонда ўсиш бормиш.

“Пандемия даври бизга кўп нарсани ўргатди. Айниқса, қайси соҳаларга қандай харажат қилишимиз кераклигини тушуниб етдик. Масалан, аввал биз кутмаган натижалардан бири - пандемия пайтида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли сони анча кўпайиб кетди. Агар рақамларга тўхталсак, бюджет параметрлари 2,08 трлн сўм тасдиқланган бўлса, кутилаётган харажатлар миқдори 4 трлн бўлиб кетди. Яъни, харажатлар 42 фоизга ошди” дебди Жаҳонгир Ниғматов шу йиғилишда.

У суғурта бозорини ривожлантириш борасида кутилаётган янгиликлар ҳақида ҳам тўхталибди ва шундай дейишгача борибди: “Ҳозирда суғурта бозорини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Бунинг бажарилиши охирига етиб қолди. Бунда иккита энг асосий нарса назарда тутилган. Биринчидан, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги билан биргаликда мажбурий тиббий суғурта соҳасини ривожлантириш ишларини олиб боряпмиз. Иккинчидан, қишлоқ хўжалиги соҳасида суғурталаш тизимини йўлга қўймоқдамиз”.

Хуллас, қаёққа қараманг, ҳаммаёқда ишлар зўрмиш, яъни “Во!”миш, аввалги президент Ислом Карим замонида каби эмиш! Шунга ишонадиганлар борми?

Ўртоқ Жаҳонгир Ниғматга тушунтириш керакки, акс ҳолда, Ўзбекистонда ҳеч нарсада олға кетолмаймиз. Эслатиш керакки, авваллари ҳам мамлакатимиздаги бош мухолифатчи ташкилот – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси – кўп йиллардан бери мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш кераклигини айтиб келмоқда.

Шундай қилинса, бу ислоҳотларнинг марказида ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ тўла бозор иқтисодиётига ва ДЕМОКРАТИЯ ЙЎНАЛИШИГА ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифлар амалга оширилмаётгани кўринган бўларди! Мана, масалаларнинг ечими қаерда?!