10 December 2020
19:32 - Бокуда Озорбайжон ва Туркия президентлари ҳарбий парадда иштирок этиб, бутун озорбайжон халқини бирдамликка чақирдилар

Ҳа, бугун аввал эълон қилганимиздек, Бокуда 44 кунлик қонли урушда ғолиб чиққан Озорбайжон армиясининг ютуғи катта парад билан нишонланди.

Парадда Озорбайжон ва Туркия президентлари ҳамда маҳаллий аскарлар, яъни катта армия ҳам иштирок этди. Айнан шу ерда икки мамлакат президентлари нутқ ҳам сўзладилар. Ғалаба Майдонида уюштирилган Ғалаба Юриши Тадбири катта катта ютуқ сифатида қутланди.

Озорбайжон Президенти Илҳом Алиев асосан ғалабани қутлаш билан машғул экан, Туркия Президенти Ражаб Эрдўған Арманистонга тош ҳам отиб қўйди.

Мана унинг сўзлари: "Арманистон ақлини йиғиб олиши керак. Арман сиёсатчилари, диаспораси ўз халқини кулфатга гирифтор қилди. Агар арман халқи Қорабоғ урушидан хулоса чиқара олса, ана шунда минтақада янги давр бошланади".

Маҳаллий хабарларга илова қилинган катта расмларда икки президент ва ҳарбий майдонда озорбайжон аскарларини кўрмоқдасиз.