10 December 2020
11:13 - Бугун Ўзбекистон Давлат Мадҳияси куни, яъни у қабул қилинган куннинг 28 йиллигидир

Эслатиш керакки, Ўзбекистон Давлат Мадҳиясининг матни ва мусиқаси 1992 йил 10 декабрда тасдиқланган. Унинг матни Ўзбекистон Халқ Шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориф томонидан ёзилган, мусиқаси эса Мутал Бурҳонов томонидан басталанган.

Давлат Мадҳияси Ўзбекистон Давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади ва қуйидаги ҳолларда ижро этилади:

- Ўзбекистон президенти лавозимига киришиш чоғида - у қасамёд қабул қилганидан сўнг;
- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сессияларининг ва Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисларининг очилиши ҳамда ёпилиши чоғида;
- Ўзбекистонда нишонланадиган умуммиллий байрамларга бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши чоғида;
- давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниялари томонидан ҳар куни - кўрсатув ва эшиттиришлар бошланишидан аввал ва тугаганидан сўнг;
- мамлакат ҳаётидаги муҳим тарихий воқеаларни нишонлаш юзасидан, атоқли сиёсий, давлат, ҳарбий арбоблар, халқ қаҳрамонлари, фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига ўрнатилган ҳайкаллар, шунингдек монументлар, ёдгорликлар ва бошқа иншоотларнинг очилиши чоғида;
- давлат органлари, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган маросимлар ва бошқа тантанали тадбирлар вақтида Ўзбекистон Давлат байроғини кўтариш чоғида;
- расмий сафар билан Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш чоғида - тегишли хорижий давлатнинг давлат мадҳияси ижро қилиб бўлинганидан кейин;
- ҳарбий маросимларни ўтказиш вақтида - Ўзбекистон Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига мувофиқ;
- умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида - янги ўқув йили бошланиши ва ўқув йили тугаши маросимлари чоғида;
- спорт майдонларида - Ўзбекистон чемпионатларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида;
- Ўзбекистон президенти, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари, халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловлари ёки референдум кунлари - овоз бериш ўтказиладиган биноларда соат 8:00да ижро этилади.

Мадҳия кўпчилик ҳузурида ижро этилганда, ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди.

Хуллас, Давлат Мадҳияси буюк ҳодиса ва уни нишонлаш катта воқеадир. Бу йил ҳам шундай бўлди, шундай нишонланди.