24 November 2020
22:40 - Президент Шавкат Мирзиёнинг видео-селектор йиғилишида ҳокимлар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳисобот бердилар. Давлат раҳбари ҳали ҳам тинчимадими?

Бу ҳақда тарқатилган хабарларда айтилишича, масалан, Сирдарё вилоятида 10 ойда 12 мингта доимий иш ўрни ташкил этилган. Натижада “темир дафтар”га киритилган ишсиз фуқароларнинг қарийб 90 фоизи бандлиги таъминланган. Аслида, бу вилоятда жорийдаги йилда юз берган катта ҳалокатнинг натижаларини бекитиш билан шуғулланилган.

Шавкат Мирзиё ўз нутқида Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ва Китоб тумани, Навоий вилоятининг Қизилтепа, Учқудуқ, Навбаҳор туманлари ва Зарафшон шаҳрида кўп иш ўрни яратилгани қайд этилганини урғулаш билан бир қаторда, аҳвол мамлакат бўйлаб “дабдала” эканлиги қайд этган.

Яъни, сусткашликлар кўплиги санаб чиқилган. Мазкур йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида жами 4 триллион сўм ажратиш белгиланган эди. Лекин йил давомида қўшимча маблағлар ҳам йўналтирилди, аҳоли ва тадбиркорларга жами 5,2 триллион сўм имтиёзли кредитлар берилди. Аммо, аҳвол ҳали ҳам “дабдала”.

Халқ Банкига хотин-қизлар тадбиркорлиги учун лойиҳалар тайёрлаб, уларни ўз бизнесини йўлга қўйишни ўргатиш топшириғи берилибди. Банк хизматчиларига ҳаммага ёрдам бериш кераклиги ҳақида топшириқлар берилибди.

Айни замонда, Ёзёвон, Учтепа, Шофиркон ва Бекобод туманларида фаол тадбиркорларни кўпайтириш бўйича ишлар танқид қилинибди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига бундай жойларда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш топширилибди.

Ҳудудларда тадбиркорларни ер масаласи кўп қийнаётгани, бу борада кўплаб мурожаатлар бўлаётгани кўрсатиб ўтилгани ҳам айтилиши керак бўлган нуқсонлардан биридир.

Хуллас, Шавкат Мирзиё СССР замонида ўрганган ишларини ҳаммага тиқиштириш билан овора бўлгани ЎТА КУЛГИЛИДР. Бунақада Ўзбекистонимизда ҳеч қандай жиддий ижобий ўзгариш бўлолмайди.

Ўртоқ Шавкат Мирзиё ҳамма нарсани йиғиштириб, сал кам 15-20 йилдан бери “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ҳаммага тиқиштириб келаётган ишларни амалга ошириш кераклигини ҳали ҳам тушунмадингизми?

Сизга САМИМИЙ масалаҳатимиз шундан иборатки, Ўзбекистонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси узоқ йиллардан бери гапириб келаётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни бошлаш лозим. Бу ислоҳотларнинг марказида ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ тўла бозор иқтисодиётига ва ДЕМОКРАТИЯ ЙЎНАЛИШИГА ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифлари амалга оширилмаётганини кўрасиз.

Бундай ишлар билан олға кетиб бўлмайди, ўртоқ Шавкат Мирзиё!

Расмда ўша йиғилишнинг умумий кўринишини кўрмоқдасиз.