24 November 2020
16:37 - Россиянинг коронавирусга қарши вакциналари нархи маълум қилинмоқда. Шунга ишонадиганлар борми?
Бу мамлакатда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг бир дозаси нархи хориж бозори учун 10 доллардан ошмаслиги ҳамма ерда ёзилмоқда. Бу ҳақда вакцина ишлаб чиқарувчи ўзининг Twitter саҳифасида ҳам эълон қилди.

“Шундай қилиб, "Спутник V" вакцинаси нархи ўхшаш самарадорликка эга ана шундай вакциналар нархидан икки ёки ундан кўпроқ бараварга арзон бўлади, - дейилмоқда хабарларда.

Қайд этилишича, россияликлар учун вакцинация бепул амалга оширилармиш. Бўлиши мумкин, аммо ишониш қийин.

Аввалроқ АҚШнинг Moderna компанияси вакцинаси нархи 25-37 доллар, Pfizer вакцинаси эса 19,5 долларни ташкил этиши маълум қилинганди. Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинганди.

“Спутник V” жорийдаги йилнинг август ойида, “ЭпиВакКорона” эса, октябрда рўйхатдан ўтказилганди.

Ҳозирда Чумаков номидаги марказ учинчи вакцина устида иш олиб бормоқда. Вакцинани 2021 йил февралда оммавий ишлаб чиқариш режалаштирилгани ҳам ёзилмоқда.

Кўрамиз, буёғи нима бўлади? Ҳақиқий ўзгаришлар бўладими ёки йўқ?

Ҳурматли ўқувчиларимиз, бу ҳақда ўз фикрларингизни билдиринг!

Бу хабарга илова қилинган расм норасмий сайтлардан олинди.