27 October 2020
18:41 - Доналд Трампнинг яна бир ғалабаси: Эми Кони Барет АҚШ Олий Суди судьяси сифатида тасдиқланди
АҚШ Сенати Эми Кони Баретни Олий Суд судьяси лавозимига тасдиқлади. Сайловлардан бир ҳафта олдин ушбу лавозимга амалга оширилган тайинлов Доналд Трамп учун муҳим сиёсий ғалаба ҳисобланарди. Мана, кеча душанба куни АҚШ Сенатида кўпчиликни ташкил этувчи республикачилар қарши овоз берган демократларни ортда қолдирди.

Яқинда унинг тайинлови туфайли АҚШ Олий Судида консерватив судьяларнинг сони янада ортди, ҳозирча, бу рақамлар - 6:3. Бир умрга сайланувчи 9 кишидан таркиб топган Олий Суддаги фикрларнинг ғоявий мувозанати АҚШдаги энг муҳим қонунчилик қарорларида ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Эми Кони Барет республикачилардан вакил бўлган ва президент Доналд Трамп тарафидан тайинланган учинчи Олий Суд судьясидир (2017 йилда Нил Горсач ва 2018 йилда Бретт Каванодан кейин). У сентябрь ойида либерал қарашларга эга бўлган судья Рут Гинсбургнинг вафотидан сўнг бўшаб қолган жойни эгаллади.

Бу хабарга илова қилинган расмда Доналд Трамп ва Эми Конни Баретни кўрмоқдасиз.