27 October 2020
17:19 - Андижонда маҳаллий масхарабозлик: Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмон маҳаллий масъуллар иштирокида марказий деҳқон бозорида бўлгани ва нарх-навони ўргангани ҳақида
Бугун Андижонда ростакам масхарабозлик маросими ўтказилибди. Шуҳратбек Абдураҳмонов сектор раҳбарлари, тегишли масъуллар иштирокида “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”да бўлиб, нарх-навони ўрганишибди.

Айнан шу ерда Шуҳратбек Абдураҳмонов бозордаги ҳақиқий аҳволни, озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи ва сифатини кўздан кечирганмиш. Энг қизиғи, бу “катта” хўжайин аҳолини узлуксиз озиқ-овқат ҳамда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш, маҳсулотлар захирасини яратиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берганмиш.

Айни замонда, ҳоким деҳқон бозорида “Даладан дастурхонгача” дастури доирасида ташкил этилган арзонлаштирилган ярмарка фаолияти билан яқиндан танишганмш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа йўналишдаги фермер хўжаликлари масъуллари билан суҳбатлашганмиш ва керакли маслаҳатлар берганмиш.

Хуллас, кўриб турибсизки, маҳаллий ҳоким Шуҳратбек Абдураҳмон ҳеч нарсада катта ҳоким Шавкат Мирзиёдан орқада қолмаслигини намойиш қилиб, ҳаммага катта топшириқлар берибди.

Нима ҳам дердик, бу каби ҳокимларнинг фаолиятини бошқача йўл билан ўзгартириб бўлмайди. Ҳамма нарсани кескин ўзгартиришнинг ягона йўли – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси узоқ йиллардан бери айтиб келаётган камчиликларда қутилиш учун Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш лозим. Андижонда ҳам.