17 September 2020
14:18 - Ўзбекистонимиз яқинда бўладиган коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёрлиги шубҳасиз. Нимага ҳукумат вакиллари шу ҳақиқатни қабул қилишдан қўрқишмоқда?!
Коронавирусга қарши курашиш ШТАБИ АЪЗОЛАРИ эълон қилишича, мамлакатимиз куз фаслида рўй бериши аниқ бўлган коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёр. Бу жуда ҳам тўғри башорат!!! Аслида, бу ҳақиқатни очиқча бўлмаса ҳам, турли имо-ишоралар билан биз анча вақтдан бери айтиб ётибмиз, дейди “Ҳаракат” агентлигининг мухбири.

Масалан, шу ШТАБнинг аъзоларидан бири бўлган Барно Абдусаматова АОКАда ўтказилган брифингда айтишича, қуйидагилар бор ҳақиқат:

“Ҳозирда беморларга ўз вақтида малакали ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга имкон ва барча керакли дори воситаларининг захиралари яратилган. Айни вақтда мамлакатимизда 3 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 114та муассасада 19 минг 346та ўрин ташкил этилган. Яна 10 минга яқин қўшимча захира шифо ўринларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда”.

Шундай экан, коронавируснинг 2-чи тўлқинига тайёрланавериш керак, аслида, шундай бўлмоқда ҳам. Аммо, бунга кучимиз етадими? Шуни муҳокама қилиш лозим.

Расмда кўриб турибсизки, бу мишиқи қиз ""Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси ва "Ҳаракат" Агентлигининг таклифларини ўртага отишидан ўзини ўзи ўлдиришга тайёр. Ўлдирсин, ўзига яхши бўлади!!!