17 September 2020
12:39 - Яна масхарабозлик: Божхона ходимларининг фарзандларига бериладиган имтиёзлар ҳақида
Мамлакатимизда божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳақида ҳукумат қарорининг лойиҳаси эълон қилинди. Ҳукумат қарори лойиҳаси давлат божхона хизмати органларида ўзининг меҳнати, хизмати, одоб-ахлоқи, соҳани ривожлантиришда сидқидилдан, самарали хизмат қилиб келаётган юқори малакали, тажрибали, ташаббускор ҳамда зиммасига юклатилган вазифани бажаришда жасорат намоён этган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда маънавий-руҳий ҳолатини мустаҳкамлашга қаратилгандир.

Қаранг, навбатдаги масхарабозлик. Аслида, ҳамма фуқароларнинг фарзандлари ва оила аъзоларига шундай имтиёзлар берилиши керакмасми!

Қарор лойиҳасини тўла анализ қилишга ҳам ҳожат йўқ. Аммо, хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандларига, хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандларига Давлат Божхона Қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан катта ёрдам бериш кўзда тутилган.

Яна ўша ўзидан ўзи ўлган Совет замонига қайтмоқчимизми?