24 August 2020
20:37 - Берлиндаги немис докторлари Алексей Навальний заҳарланганини айтмоқдалар
Reuters хабар беришича, бугун немис докторлари Алексей Навальний заҳарларганини айтишга бошладилар. Ўтган ҳафтанинг сўнги кунлари Омскда касалхонада ётган мухолифатчи Алексей Навальний Томскда заҳарларган эди.

Шанба кунидан бери Берлиндаги касалхонада даволанаётган Алексей Навальнийнинг яқинлари у заҳарларланганини айтишаётган бўлса ҳам, Кремль воқеанинг тафсилотлари ўзларига номаълум қолаётганини айтаётгандилар. Мана бугун ниҳоий диагоноз қўйилди.

Касалхонанинг ҳисоботида айтилишича, Charite касалхонасида ётган бемор заҳарлангани аниқ, у ингибитор холинэстераз билан заҳарланган, аммо аниқ қайси заҳар билан эканлиги ҳалигача аниқланмаган. У заҳар беморнинг нерв системасига қандай таъсир қилиши ҳали номаълум.

Эслатиш керакки, Алексей Навальний Томскда учоққа ўтирганидан кейин ўзини ёмон ҳис этишга бошлаган ва учоқ Омскда тўхтаб, уни маҳаллий касалхонага ётқизишганди. Ингибитор холинэстераз одамнинг миясидаги нерв ҳужайраларининг алоқаларини тузатиб берар экан, бироқ бу дори ҳаста одамнинг аҳволини вақтинча тузатиш учун ҳам ишлатилар экан.

Хуллас, ҳозирча воқеаларнинг давомини кузатиб бориш керак, холос. Чунки, Навльнийнинг матбуот котиби Кира Ярмышга кўра, унинг тарафдорлари бўлган воқеалар ҳақида Россия полициясига дарҳол маълумот берганлар, аммо полиция ҳали ҳам жим турибди.