22 August 2020
17:06 - Яна масхарабозлик: Илм-фан ва инновация соҳаси ислоҳ қилинармиш, Шавкат Мирзиё фармонининг лойиҳаси эълон қилинганмиш

Мамлакатимиздаги қўғирчоқ оммавий ахборолт воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз Шавкат Мирзиёнинг “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси ҳақида хабар эълон қилдилар.

Хабарларда айтилишича, илм-фан ва инновация соҳасини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари этиб гўёки муҳим йўналишлар санаб ўтилибди, Инновацион Ривожланиш Вазирлигининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгиланибди, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг рақамли технологиялар ва инновацион ривожлантириш масалаларига масъул бўлган ўринбосарлари шўъбалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиши айтилибди.

Хуллас, қаёққа қараманг, ҳаммаёқда масхарабозлик ҳукм сурмоқда.