22 August 2020
16:27 -
Мана аҳволимиз дабдала эканлигининг яна бир кўрсатгичи: Бугун, давлат ва жамоат арбоби, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажараётган Карим Камалов 66 ёшида оламдан ўтибди
66 ёшли Карим Камалов оламдан ўтгани ҳақида мамлакатимиздаги диктатуранинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари бир жумлалик хабар тарқатдилар. Аслида, бу воқеа кенг муҳокама қилиниши керак эди. Чунки, шундай лавозимдаги одам тўсатдан оламдан ўтиши ўта но-оддий воқеа.
Бу одам нима ишлар қилганини аҳолининг катта қисми умуман билмайди. Аслида, билиши керак эди. Аммо, унинг биронта кўзга кўринадиган иш қилгани маълум ҳам эмас. У яқиндагина ҳоким вазифасини вақтинча бошқарувчиси қилиб тайинланганигина маълум эди.
Афсус ва афсуслар! Нима бўлганда ҳам унга баҳони яратувчининг ўзи берсин деб умид қиламиз.