16 July 2009
20:51 - “Ўзбекистон ҳаво йўллари” IOSA сертификати олди
Халақаро Ҳаво Транспорти Ассоциациясидан (IATA) хушхабар келди. “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” миллий авиаширкати бу Ассосиация тарафидан юритиладиган хавфсизиги таъминланган операторлар рўйхатига (IATA Operational Safety Audit) киритилибди, яъни унга IOSA сертификати берилибди.

“Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”нинг Бош директори В.Тян, табиий, бу масалада Ўзбекистон президент Ислом Каримнинг ҳал қилувчи ролини урғулаган ҳолда, сертификатнинг олиниши авиаширкатимиз IATAнинг хавфсизлик масалалари бўйича талабларига жавоб беришини кўрсатишини айтган.

Бу ҳақда хабар тарқатган ЎзАнинг билдиришича, IOSA сертификатининг берилиши – Ўзбекистон Ҳаво Йўллари хавфсизлик масалалари бўйича халқаро стандартларга мослигини тасдиқлайди. Бу сертификати бўлган ширкатларгина IATAга аъзо бўла оладилар, турли халқаро авиаальянсларга кира оладилар. Демак, Ўзбекистон авиаширкати учун дунёдаги энг обрўли “Sky Team” альянсига кириш учун йўл очилди.