16 July 2009
19:19 - Ҳамид Карзай қамоқдаги наркотрафикчиларни озод қилди, АҚШ бундан норози
Бугун АҚШ Давлат Департаменти Матбуот котибияти тарқатган маълумотга кўра, шу кунларда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай наркотик моддалар бўйича қамалганларга амнистия қўллаб, уларни озод қилган. Давлат Департаменти бу воқеага ўз муносабатини қуйидагича билдиради.

АҚШ ҳукумати Адлия Департаменти орқали Афғонистонда нарко-трафик билан курашга 6 млн доллар пул ажратган ва унинг ёрдамида нарко-трафикка қарши курашадиган махсус муассаса яратилганди. Натижада, ўрта ва йирик нарко-трафикчиларга қарши курашда катта муваффақиятларга эришилди. Минг афсуски, шу ишлар доирасида қамалган трафикчилар яқинда озод қилинди. Бу ишларни олиб борган Афғонистон вазирлигининг фаолияти тагидан бузилди.

АҚШнинг расмий баёнот билан Ҳамид Карзайнинг нарко-трафикчиларни озод қилишидан норози эканлигини билдириши хусусий масалами ёки Ҳамид Карзайнинг умумий сиёсатидан норозилик белгисими? Абдурашид Дўстимга қарши 8 йил аввалги бир воқеа туфайли текшириш ишлари бошланиши ҳам шу норозиликнинг кўриншларидан бирими? Буни вақт кўрсатади.