16 July 2009
01:47 - Клинтон кейинги ҳафтада Ҳиндистонга, кузда эса Покистонга боради
Яқинда қўли сингани сабабли Барак Обама билан Москва сафарига ҳам боролмаган Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон бошқа мамлакатларга қилдаган расмий ташрифларини бошламоқчи. Reuters агентлиги Клинтоннинг келаси ҳафта Ҳиндистон ва Таиландаги боришини мълум қилганди.

Айни агентликнинг ҳозир тарқатган хабарида айтилишича, АҚШ Дақвлат Котиби кузда Покистонга ҳам сафар қилишни режалаштирибди. Бу ҳақда Клитоннинг ўзи АҚШ Ташқи алоқалар Кенгаши номли ташкилотда қилган нутқида гапирган.