16 July 2009
00:26 -
Украинада яна уч сиёсий партия рўйхатга олинди, ўзбек мухолифатчиларига ўрнак эмасми?
Мамлакат Адлия вазирлиги расмийларининг УНИАН агентлигига билдиришича, шу кунларда яна уч сиёсий партия вазирликда рўйхатга олинган. Булар: Адолатли мамлакат партияси, Кучли ҳокимият партияси, Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш партияси.
Маълумки, шу кунгача Украинада бир неча йирик партиядан ташқари, ўнлаб майда-чуйда партиячалар бор эди, ўша партиячаларнинг сафига яна учтаси қўшилибди, дейди мухбиримиз. Йиллардан бери Украина партиялари ички муаммолар билан банд бўлиб, ҳар куни турли коалициялар уюштиришар, эртасига уларни бузиб, янгилари устида иш бошлашар экан, мамлакат беқарорликдан чиқолмаяпти.
Ҳамма воқеа ва жараёнларга Ўзбекистон нуқтаи назаридан қараш вазифамиз бўлгани учун, қуйидагиларни эслашдан фойда бор.
Маълумки, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Россия, Озорбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон каби мамлакатларда демократик мухолифатни бирлаштириш доимо муваффақиятсизлик учраётганидан ўрнак олиб, бу каби беҳуда уринишлардан воз кечишга ва ҳаммани бир кучли демократик партияга, бугун Ўзбекистонда реал кучи бўлган “Бирлик” партиясига бирлаштиришга чақирмоқда. Баъзилар Украинадаги зарғалдоқ инқилоби даврига имо қилиб, ўша мамлакат демократларидан ўрнак олиш лозимлигини гапиришаётгани ҳам маълум.
Аммо, ҳамм кўриб турибдики, зарғалдоқ инқилобидаги бирашиш ҳам охир-оқибатда пучга чиқди.
Инқилоб битар-битмас, зарғалдоқчилар коалицияси тезлик билан бузилди ва айнан партияларнинг тарқоқлиги сабабли, зарғалдоқ инқилобининг натижасида қўлга киритлган ютуқлар йўқ бўлиб бўлди.
Демак, турли коалициялар эмас, кучли бир партия яратиш лозим, деган фикр тўғрилиги яна исботини топмоқда. Ҳар куни янги ташкилот тузиш ғояси билан юрганлар реалликларни тезроқ тушуниб етишлари ва демократик мухолифатни “Бирлик”да бирлаштириш жараёнига қўшилишлари керак.