15 July 2009
12:20 - Ўзбек ҳайкалтароши АҚШнинг элчихонасига ҳайкалча совға қилди
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизматининг билдиришича, ўзбек ҳайкалтароши Рашит Сулаймонов элчихонага 25 сантиметрлик кичик ҳайкалча совға қилган. Ҳайкалча Луизиана штатидаги Янги Орлеан шаҳрида 2005 йил 29 авгусда юз берган “Катрина” довули пайтида ҳалок бўлганларнинг хотирасига бағишланган.

Бронзадан қуйилган ҳайкалчада ер шарини ўраб олган довул қанотли фаришталар шаклидаги ўлганларнинг руҳини ердан учириб кетмоқда.

“Катрина” деб номланган ҳайкалча элчихонанинг марказий залига ўрнатилади. Бу залда америкалик ва ўзбек санатчиларининг бир қатор бадиий асарлари ҳам тамошабинларнинг эътиборига ҳавола қилинади.